Рейдлар давомида...
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан карантин ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган ҳайдовчилар юзасидан доимий равишда рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Рейдлар давомида турли қоидабузарликлар содир этган ҳайдовчилар аниқланиб уларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддаси тартибида транспорт воситаларини вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилишига рухсат этилган қоидабузарликлар аниқланиб, ўрнатилган тартибда транспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Шунингдек ходимлар томонидан ҳайдовчилар ўртасида йўл ҳаракати ва карантин қоидаларига амал қилишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати