Тест режимида

Хабарлар

Реконструкция ишлари бошланиши сабабли...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 8 июнь куни соат 23:00 дан Фарғона йўли ва Кичиқ халқа йўли кўчалари кесишмасидан Фарғона йўли кўчасининг 8 март кўчаси билан кесишмасигача бўлган автомобиль йўлининг бир томонида реконструкция ишлари бошланади.

Шунингдек, Фарғона йўли кўчасининг Мухтор Ашрафий кўчаси билан кесишмасидан Жарқўрғон кўчаси кесишмасига бўлган оралиқдаги кўприкнинг бир томонлама ҳаракатланиш қисмида ҳам реконструкция ишлари бажарилади.

Ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати