Республика ишчи гуруҳи Наманганда
Жорий йилнинг 17 сентябрь куни ИИВ ЖХД ЙҲХХ томонидан Наманган вилояти автомобиль йўлларида тартибли ҳаракатни таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш йўналишида амалий ёрдам бериш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Дастлаб, ишчи гуруҳ раҳбари томонидан Наманган вилояти ИИБ ЖХХ биносида ЙПХ ходимлари иштирокида хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.
Унда тунги рейдга жалб этилган ходимларга ҳаракат иштирокчилари билан хушмуомалада бўлиш, тирбандликларни олдини олиш, тартибсизлик ва қоидабузарликларга кескин чоралар кўриш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.