Тест режимида

Хабарлар

Республика ва халқаро йўлларда 1 минг 200 дан ортиқ қайрилиб олиш жойи бўлса, шундан фақатгина 146 тасида ер ости ва ер устидан қайрилиб олиш йўллари бор, 10 мингдан зиёд пиёда ўтиш жойларининг атиги 154 таси ер ости ва усти орқали ташкил этилган

Шу боис 1 октябрга қадар Тошкент – Самарқанд – Термиз, Тошкент – водий, Самарқанд – Бухоро йўналишидаги халқаро йўлларнинг хавфсизлик талабларига мослиги ўрганилади.

Йил якунигача қанча ер ости ва ер усти қайрилиш ҳамда пиёдалар ўтиш жойлари, замонавий нур қайтарувчи йўл белгилари ва чизиқлари кераклиги бўйича техник-иқтисодий асос ишлаб чиқилади.

Келгуси йилда халқаро молия ташкилотларидан маблағ жалб қилиш прогнозига бу мақсадлар учун 200 миллион доллар киритилади.