Тест режимида

Хабарлар

Рухсатномасиз “Range Rover” жарима майдончасига йўл олди

Айни кунларда коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида республика махсус комиссияси томонидан кечиктириб бўлмас чоралар кўрилмоқда. Ушбу комиссия қарорига кўра Тошкент ва Нукус шаҳар, вилоят марказлари ҳамда Тошкент вилоятининг бир неча шаҳарларида транспорт воситаларининг ҳаракати учун чеклов ўрнатилган.

Фарғона вилоятида юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳрига олиб кирувчи ва чиқувчи бир неча карантин постлари ташкил этилган. Жорий йилнинг 29 апрель куни Фарғона шаҳрига олиб кирувчи “Шеробод-8” карантин тўсиқ постига ҳаракатланиб келган “Range Rover” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текширилган вақтда, автомобилнинг ён ойналари ДЙҲХХнинг тегишли рухсатномасисиз қорайтириб олинганлиги аниқланди.

Автомобиль ҳайдовчисига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати