Энг қиммат автомобиль рекламаси
"The Cog" рекламаси 2003 йилда 1 млн фунт маблағ эвазига ишланган. Видео 120 сониядан иборат бўлиб, 3 ой вақт мобайнида олинган. Видеода "Honda Accord" модели эҳтиёт қисмлари занжир ҳолатида бир-бирини ҳаракатга келтирган. Ушбу реклама Гиннес рекордлар китобига энг кўп мукофот олган автомобиль реклама ролиги сифатида киритилган.