Тест режимида

Хабарлар

Самарқанд шаҳрида “пистолетни реклама қилган блатной” 12 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда самарқандлик фуқаронинг “Яна битта қурол кўтарган "блатной" қўрқмасдан «МР 654К» пистолетини реклама қилиб, отиб ҳам кўрсатиб бермоқда” мазмунида видеолавҳа кенг тарқалганди.
Жорий йилнинг 16 апрель куни Самарқанд шаҳар маъмурий суди судьяси Ж.Каримов томонидан ижтимоий тармоқларда қурол кўтарган "блатной" Ал-Бакри Рустамга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси 1-кисми ва 195-моддаси билан маъмурий иши кўрилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 34-моддасига асосан узил-кесил 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Манба: Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати