Тест режимида

Хабарлар

Самарқанд шаҳрини бошқа туманлар билан боғловчи автобуслар йўналишларига ҳам ўзгартириш киритилди

Самарқанд вилоятида абитуриентларнинг катта қисми туманлардан эканлиги ҳисобга олиниб туман марказлари ва Самарқанд шаҳрини боғловчи йўналишларга ҳам вилоят Транспорт бошқармаси томонидан ўзгаришлар киритилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 2-12 сентябрь кунлари туманлар марказини Самарқанд шаҳри билан боғловчи йўналишлардаги жамоат транспорти ҳам ўз ҳаракатини тонгги соат 05:00 дан бошлайди.

Ушбу йўналишлар қуйидагилардан иборат:

 Зиёвуддин АББ – Мирбозор – Каттақўрғон – Ҳазора АББ;
 Ургут АББ - Сиёб АББ (Кафтархона);
 Жомбой – Шохи Зинда АББ;
 Булунгур АББ - Шохи Зинда АББ;
 Жума АББ - Ҳазора АББ;
 Пайариқ АББ – Челак – Шохи Зинда АББ;
 Каттақўрғон АББ - Ҳазора АББ;
 Нуробод АББ - Ҳазора АББ;
 Жўш – Қўшробод - Самарқанд АББ.

Ушбу автобусларда санитария талаблари асосида зарарсизлантириш ишлари амалга оширилади.