Тест режимида

Хабарлар

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ф.Х.Шайзоқовнинг вилоятдаги барча йўл ҳаракати иштирокчиларига мурожаати

Ҳурматли йўл иштирокчилари!

Ўзбекистонда карантин сабабли шахсий автомобиллардан фойдаланишга қўйилган чеклов 30 апрелдан бошлаб енгиллаштирилди. 

Республика махсус комиссияси томонидан эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ва кечки пайт соат 17:00 дан 20:00 гача муайян иш билан шуғулланувчи ҳамда тегишли корхона ва ташкилотларда фаолият юритувчи ишчи-хизматчиларга шахсий транспорт воситасида иш жойларига боришга рухсат берилди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳайдовчилардан автомашиналарда ҳаракатланишдан олдин уларнинг тўлиқ созлиги ва яхши иш ҳолатида эканлигига эътибор қаратиши лозимлигини сўрайди.

Ҳурматли ҳайдовчилар:

 - йўлларда кескин ҳаракатланманг;

- тезликни ошириш динамикасида ҳам эҳтиёткор бўлинг;

- об-ҳаво ва йўл белгилари талаблари асосида ҳаракатланинг; 

- йўл ҳаракати ва карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинг;

- ҳаракат вақтида эҳтиёткор ва эътиборли бўлинг.

Эсингизда бўлсин, сиз транспорт воситасини бошқариб кетаётганда ўзингиз ва ўзгалар ҳаёти учун жавобгарсиз, буни асло унутманг!

Яна шу нарсани эслатиб ўтмоқчимизки, Республика махсус комиссияси белгилаган вақтдан ташқари транспорт воситаларида ҳаракатланиш карантин қоидаларини бузиш билан баробардир. Карантин қоидаларини бузган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Ҳурматли йўл иштирокчилари, мана шундай оғир ва масъулиятли вазиятда, мамлакат синовли кунларни бошидан ўтказаётган бир паллада, сизу биз йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиб, карантин талабларини бажарган ҳолда, ушбу жараёнга ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Зеро, олдинда барчамизни фаровон ҳаёт ва чароғон кунлар кутиб турганлиги шубҳасиз.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ф.Х.Шайзоқов