Тест режимида

Хабарлар

Самарқанд вилоятининг 3-секторига қарашли Нуробод туманида ғалла ўрим-йиғим ишлари бошланди

Бугун, 3 июнь куни Самарқанд вилоятида биринчи бўлиб вилоятнинг 3-секторига қарашли Нуробод туманидаги фермерларнинг ғалла майдонларида ўрим-йиғим ишлари бошланди.

Нуробод туманида жорий мавсумда 463 та ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари томонидан 2010 гектар сувли, 19 000 гектар лалми ер майдонларига ғалла экилган.

Туман фермерлари томонидан, давлат шартномаси асосида 10 243 тонна дон топширилиши режалаштиришган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати