Самарқандда “Ҳаракат хавфсизлиги ўн беш кунлиги” тадбири бошланди
Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи ташаббуси билан Каттақўрғон тумани ҳудудида 5 мартдан 20 мартга қадар “Ҳаракат хавфсизлиги ўн беш кунлиги” тадбири бошланди.
Шу муносабат билан туман ҳудуди бўйлаб ўқув семинарлари, оғир оқибатларни акс эттирувчи йўл-транспорт воситаларини ўзида намоён қилувчи “Тарғибот автокарвони”, рейдлар ва бошқа тадбирлар ташкил этилмоқда.
Ташкил этилаётган тадбирларда тумандаги корхона-ташкилотлар, мактаблар ва таълим муассасалари, маҳаллалар ва жамоатчилик вакиллари, қолаверса тумандаги ташаббускор ёшлар ва ўқувчилар иштирок этишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати