Тест режимида

Хабарлар

Самарқандда “Автопатруль” рейд тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 13 март куни “Жума – йўл ҳаракати хавфсизлиги куни” муносабати билан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Ургут туманида “Автопатруль” рейд тадбири ўтказилди. Тадбир давомида жами 214 та қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, шулардан транспорт воситасини қарама-қарши бошқариш 2 та, суғурта полисисиз 5 та, монитордан фойдланиш 2 та, ҳужжатсиз автомашина бошқариш 27 та, ноқонуний одам ташиш 16 та, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш 6 та, нотўғри қувиб ўтиш 15 та, хавфсизлик камаридан фойдланмаслик 91 та, давлат рақам белгисисиз бошқариш 3 та, йўл белгиларига амал қилмаслик 4 та, телефондан фойдаланган ҳолда бошқариш 5 та, пиёдага йўл бермаслик 2 та, светафор чироқларига амал қилмаслик 8 та, йўл-патруль хизмати ходимининг қонуний талабига бўйсунмаслик 2 та ва белгиланган муддатда ЙҲХБ дан рўйхатдан ўтмаган 12 та қоидабузар ҳайдовчилар аниқланди ва ўрнатилган тартибда маъмурий баённомалар тузилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати