Самарқандда рейд тадбирлари давом этмоқда
Самарқанд шаҳрида карантин ва "Йўл ҳаракати қоидалари"ни бузган, тегишли меъёрий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган қоидабузар ҳайдовчилар юзасидан назорат рейд тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда.
Ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, транспорт воситалари ўрнатилган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончаларига жойлаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати