Тест режимида

Хабарлар

Самарқандда рухсатнома олишни унутган ёки била туриб олмаган яна бир тонировка ишқибози аниқланди

Бугунги кунда Самарқанд шаҳрига олиб кирувчи 27 та тўсиқ постлар мавжуд. Ушбу постларда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ва масъул ташкилот вакиллари карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда хизмат олиб боришмоқда.

Жорий йилнинг 28 апрель куни соат 15:30 лар атрофида “Каптива” русумли транспорт воситаси Самарқанд шаҳрига олиб кирувчи 3-тўсиқ постда тўхтатилиб текширилган. 

Текширув давомида мазкур транспорт воситаси ҳайдовчисининг ДЙҲХХнинг тегишли рухсатномасини олмасдан транспорт воситасининг ён ойналари тусини ўзбошимчалик билан қорайтириб олганлиги аниқланган.

Ушбу ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг белгиланган моддаси асосида баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати