Тест режимида

Хабарлар

Самарқандда шиналари ёрилган юк автомашинасида ёнғин юзага келган

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 6 июль куни Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Булунғур тумани М-39 автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган “VOLVA” русумли юк машинасида ёнғин юзага келганлиги юзасидан хабар келиб тушган.

Ёнғин келиб чиқишига автомашинанинг орқа шиналари ёрилиб кетиши сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Маълум бўлишича, унинг юкхонасида 21800 кг миқдорда қурилиш учун мўлжалланган бўёқ маҳсулоти бўлган.

Хабарга кўра, воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган вилоят ФВБнинг ёнғин-қутқарувчилари ўз вақтида ёнғинни бартараф этган.

ФВВ тизими ходимларининг самарали ҳаракатлари туфайли машина салонидаги ҳайдовчининг ҳаёти сақлаб қолинган.