Самарқанддаги “Дўстлик” оромгоҳида карантинда сақланган фуқаролар ўз оиласига қайтмоқда
Самарқанд туманидаги “Дўстлик” оромгоҳига жойлаштирилган 292 нафар фуқаро, белгиланган карантин муддатини ўтагач доимий яшаш манзилларига кузатилди. Текширув ва таҳлиллар натижаларига кўра, уларнинг бирортасида касаллик аломатлари топилмади.
Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси, вилоят ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда марказлашган ҳолда фуқароларни манзилларига етказиб қўйиш ишлари ташкиллаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати