Самарқанд шаҳрида ЙПХ ходимлари томонидан қидирувдаги шахс ушланди
Бугун, 2021 йил 13 декабрь куни Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида ЙПХ ходимлари Ф.Худойбердиев ва С.Шириновлар томонидан хизмат мобайнида, текширувлар давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан айбланиб, жорий йил 27 ноябрь кунидан буён қидирувда бўлган, 1983 йилда туғилган Д.Х. ушланган. Фуқаронинг қидирувдалиги планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текшириш жараёнида маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва фуқаро Д.Х. Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимларига топширилган.