Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг “Йўл ҳаркати хавфсизлиги” экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди
Учрашувда вилоят прокуратураси ва ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳаси эскпертлари билан йўлларда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш борасида ўзаро фикр алмашиб, хизматда фойдаланиладиган транспорт воситаларининг жиҳозланганлиги ва тезликни ўлчовчи фоторадар мосламаларини ҳам кўздан кечиришди. Келгусида ўзаро ҳамкорликни сифатли йўлга қўйиш, доимий равишда қоидалар, йўллар юзасидан ўзаро фикр алмашиб бориш бўйича келишилиб олинди.