Самарқанд вилояти имтиҳон маркази иш бошлади
Самарқанд вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси учун фуқаролардан имтиҳонларни қабул қилувчи янги имтиҳон маркази иш бошлади.
Очилиш маросимида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов, вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов ҳамда ЙҲХБ бошлиғи Шавкат Байхўрозов, шунингдек, бошқа мутасадди раҳбарлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Марказдаги қулай шарт-шароитлар ва инсон омилисиз, автоматлаштирилган тизим билан танишилди.