Тест режимида

Хабарлар

Самарқанд вилоятида ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти бошчилигида тунги назорат-рейд тадбирлари ўтказилди

"Хавфсиз ва соғлом юрт" ойлиги доирасида мамлакатимиз бўйлаб йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рейдлар ташкил этилмоқда.

Самарқанддаги тадбирда ЙҲХБ ҳамда бошқа хизмат ходимларига хизмат олди йўриқномалар берилди. Улар тартиб ва интизомга қатъий риоя этган ҳолда фаолият олиб боришлари таъкидланди.

Рейдлар давомида жамоат тартиби ва йўлларда хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида кучайтирилган чоралар кўрилди. ЙПХ ходимлари фуқароларни Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақиришди.