Самарқандда 500 кг истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
Жорий йилнинг 3 август куни соат 00:05 ларда Самарқанд вилояти, Ургут туманида жойлашган “Омонқўтон” ЙПХ масканида "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, келиб чиқиши номаълум бўлган, ветеринария-санитария талабларига зид равишда, тегишли ҳужжатларсиз 500 кг гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Яроқсиз гўшт маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилиниб, ҳозирда ҳайдовчига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.