Самарқандда айрим йўлларда сув тўпланди
Кўп миқдордаги ёғингарчилик ва айрим ҳудудларга сел келиши оқибатида Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1075-1077 километрлари оралиғида сув тўпланган бўлиб, ҳозирда ҳудудий ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан зарурий чоралар кўрилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, тартибга солувчиларнинг ишораларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз.