Сангзор-15 ЙПХ масканидаги вазият
Ғаллаорол тумани, Кўкгумбаз қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудидадан ўтувчи М-39 йўлида ташкил этилган Сангзор-15 ЙПХ масканида карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан туман ИИБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари коронавирус эпидемияси профилактикаси бўйича тизимли ишларни йўлга қўйишди. Маскандан ҳаракатланиб ўтган транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчилари гигиена қоидаларига амал қилишлари, тиббий ниқоб тақганликлари текширувдан ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати