Сардоба томон ёрдамга бораётганлар давом этмоқда
Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омборининг тўғони бузилиб, сув омбор атрофида жойлашган ҳудудлар сув остида қолган эди. Ушбу ҳолат содир бўлиши билан ватандошларимиз бирлашиб, бир куч бўлиб сардобаликларга ёрдам бериш мақсадида Сардоба томон турли кўмак автокарвонларини юборишди.
Республика бўйлаб юк ва сув ташувчи махсус транспорт воситалари сув омборининг бузилган қисмини қайта тиклаш мақсадида тинимсиз меҳнат қилишмоқда.
Кечагина Андижон вилоятидан 10 та ўзи ағдарувчи махсус юк транспорт воситалари кузатув остида Сардоба томон йўл олди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати