Сардобада нима гап?
Сардоба сув омборининг тўғони бузилиши натижасида кўплаб оилалар жабр кўрди. Жорий йилнинг 1 май куни содир бўлган ушбу фалокат натижасида фуқаролар зудлик билан хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.
Фуқароларнинг кўпчилиги шошилинч вазият натижасида тегишли ҳужжатларини ҳам уйда қолдириб хавфсиз ҳудудга боришга мажбур бўлишди.
Айни кунларда ИИО масъуллари томонидан фуқароларнинг шахсларини тасдиқловчи ҳужжатлари қайтадан янгиланиб берилмоқда.
Бошқа соҳа вакиллари эса ўз йўналишларида фуқаролар хавфсизлиги учун тун-у кун меҳнатда.
Батафсил видео лавҳада
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати