Тест режимида

Хабарлар

“Сардоба”даги вазият: сув чиқиш ҳодисаси тўхтади

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган эди.

Айни вақтда “Сардоба” сув омборидан сув чиқиш ҳодисаси тўхтаганлиги ҳақида маълум қилинди. Сардобада содир бўлган сув тошқини вилоятнинг бошқа ҳудудларида кузатилмаган. Ҳукумат комиссияси томонидан сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, эвакуация қилинган аҳолига зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда.

Вазият тўлиқ назоратга олинган. Саросимага тушишга асос йўқлигини маълум қиламиз.

Манба: ФВВ 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати