Тест режимида

Хабарлар

Сардобалик болалар оромгоҳга жўнатилди

Жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборида содир бўлган сув тошқини натижасида талофат кўрган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида уларнинг яшаш хонадонларини таъмирлаш, бузилган уйлар ўрнига янгиларини барпо этиш, коммуникация, йўл инфратузилмасини қайта тиклаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бир қаторда аҳолининг талофатдан жабр кўрган қисмини рағбатлантириш мақсадида уларнинг соғликларини тиклаш учун дам олиш санаторийларига бепул йўлланмалар тақдим этилмоқда.

Худди шундай тадбирлардан яна бири, яъни юқоридаги ҳудудларда яшовчи ёшларни ёзги таътилларини мароқли ўтказишлари учун Республикамизнинг тоғли ҳудудларидаги сўлим дам олиш оромгоҳларига Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ инспекторлари томонидан автобус ҳайдовчилари билан тегишли тартибда йўриқномалар ўтказилиб, ҳаракат хавфсизлиги таъминланган ҳолда патруль автомашиналарида кузатиб қўйилди.

Ёшларимиз ёз фасли давомида 3 босқичда ташкил этилган оромгоҳларга ташкилий равишда юборилиб, кўнгилли ва мароқли дам олишларини ташкиллаштириш юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати