Серқатнов чорраҳада 10 дақиқа кузатиб турсангиз, камида 20 та қоидабузарликнинг гувоҳи бўласиз
Олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳамда кўрилаётган чораларга қарамасдан айрим ҳаракат иштирокчилари қоидаларни четлаб ўтишни давом эттиришмоқда. Чора кўришга келганда эса "шунга шунчами? огоҳлантириш мумкинку ахир" дея эътироз билдиришади.
Ҳурматли фуқаролар қоидабузарликнинг катта-кичиги бўлмайди. Уларнинг ҳар бири аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳам унутмайлик.