Тест режимида

Хабарлар

Сўх туманида йўллар таъмирланмоқда

Фарғона вилояти, Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ, 2020 йилнинг ўзида Сўх туманидаги йўлларни таъмирлаш ва қуриш учун 34,6 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

Шундан, туман ҳудудида 160 километр шағал қопламали йўлларни цементобетон қопламага ўтказиш ва асфальт қоплама ётқизиш, 106 километр тупроқ йўлларни шағал қопламага ўтказиш ва 40 километр цементобетон пиёдалар йўлакларини қуриш кўзда тутилган бўлиб, қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.