"Шарқ" ЙПХ масканида "Нексия-3" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни соат 22:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари М.Ташбоев, Ф.Джураевлар томонидан ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган, М.А. бошқарувидаги "Нексия-3" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, унинг салонидан оқ қоғоз парчасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик моддаси ҳамда целлофан парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилиб, xолис ва гувоҳлар иштирокида тегишли хужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи М.А. ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.