Тест режимида

Хабарлар

"Шарқ" ЙПХ масканида аниқланган навбатдаги факт

2022 йил 20 апрель куни соат 03:10 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ва бошқа соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигидаги текширувлар давомида, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчи, 1972 йилда туғилган У.Ў. ўзининг кўраниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар мобайнида фуқаро У.Ў.нинг ёнидан целлофанга ўралган ҳамда автомобиль салонидан скотчга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ҳамда йўловчи ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...