"Шарқ" ЙПХ масканида 15 та қора целлофанларга солинган "Тропикамид" психотроп дорилар аниқланди
2022 йил 26 май куни соат 00:10 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ҳамда бошқа соҳавий хизматларнинг ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, транспорт воситасининг салонида, олди ўнг томон ўриндиқнинг тагидан ҳамда орқа ўриндиқдан 15 та қора целлофанларга солиниб скотчланган, ”Тропикамид” номли психотроп дори воситалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Х.Д. ва йўловчилари: 1996 йилда туғилган Ф.А. ва А.А.лар ушланган.