"Шарқ" ЙПХ масканида аниқланган навбатдаги факт
2022 йил 18 март куни соат 09:40 ларда Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Д.Пайзиевлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1984 йилда туғилган Ш.Ю. кўринишидан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчи Ш.Ю.нинг чўнтагидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Ю. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...