Тест режимида

Хабарлар

"Шарқ" ЙПХ масканида ҳайдовчининг чўнтагидан ўткир ҳидли сақичсимон модда топилди

2022 йил 9 февраль куни соат 11:00 ларда Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Досимов ва Д.Пайзиевлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган А.Т.нинг чўнтагидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи А.Т. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...