"Шарқ" ЙПХ масканида тақиқланган модда билан боғлиқ навбатдаги факт
2022 йил 28 март куни соат 14:00 ларда Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари Н.Досимов ва Б.Нугмоновлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Ш.А.нинг чўнтагидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Ш.А. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...