Тест режимида

Хабарлар

"Шарқ" ЙПХ масканида тўхтатилган "Lacetti" автомобилининг йўловчиси қидирувда бўлиб чиқди

2021 йил 19 декабрь куни соат 21:50 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ж.Тўрабоев ва Ф.Джўраевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, йўловчиси, 1982 йилда туғилган А.У.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро А.У. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, 2021 йил 3 ноябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.У. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.