Тест режимида

Хабарлар

"Шарқ" ЙПХ масканида аниқланган навбатдаги факт

2022 йил 16 апрель куни соат 22:15 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ж.Тўрабоев ва Ф.Джураевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1993 йилда туғилган Л.М.нинг ёнидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Л.М. ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.