Тест режимида

Хабарлар

"Шарқ" ЙПХ масканида аниқланган навбатдаги факт

2022 йил 10 август куни соат 21:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Д.Пайзиев ва Н.Досимовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.А.нинг ёнидан 2 дона “Тропикамид” номли психотроп дори воситаси ва целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.А. ва топилган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.