Шайхонтоҳурда тўхтатилган "Nexia-3" автомобилининг ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди
Бугун, 2022 йил 20 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Юлдашев томонидан "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган К.К.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда фуқаро К.К. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик)да кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, 2022 йил 23 сентябрь кунидан буён қидирувдалиги аниқланган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро К.К. Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...