Тест режимида

Хабарлар

Шубҳали ҳайдовчининг ёнидан "марихуана" топилди

2022 йил 17 июль куни Тошкент вилояти, Янгийўл туманида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари томонидан "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Х.Н. кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида унинг ёнидан 57,7 гр "марихуана" (экспертиза хулосаси) гиёҳвандлик моддаси топилган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Х.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...