Тест режимида

Хабарлар

Шубҳали ҳайдовчининг ёнидан "марихуана" топилди

Тошкент вилояти, Қибрай туманида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари томонидан "Damas" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган C.С. кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида унинг ёнидан 26,13 гр "марихуана" (экспертиза хулосаси) гиёҳвандлик моддаси топилган.

Ҳолат юзасидан фуқаро С.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...