Тест режимида

Хабарлар

Шубҳали кўринган йўловчининг ёнидан...

2022 йил 12 февраль куни соат 02:30 ларда, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ш.Камолов ва И.Қаюмовлар томонидан, Авиасозлар кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1984 йилда туғилган Б.А.нинг ёнидан, целлофанга солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.А. ва аниқланган модда Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...