Шубҳали моддалар билан боғлиқ навбатдаги факт "Чинор" ЙПХ масканида аниқланди
2022 йил 16 октябрь куни соат 22:30 ларда Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Ж.Н.нинг ёнидан 3 дона, целлофанга ўралган, шубҳали моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.Н. ва топилган моддалар Оҳангарон туман ИИБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...