“Сирғали” блок-постида 25 яшар ҳайдовчи тўхтатилганда...
Жорий йилнинг 01 июнь куни соат 14:30 ларда, Тошкент шаҳар, Сирғали туманида жойлашган “Сирғали” блок-постида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 2-батальон ЙПХ инспектори А.Химматов, Кинология ходими Б.Жураев, ППХБ ходими Н.Кабиловлар томонидан ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, 1995 й.т. Ж.Н. бошқарувидаги “Спарк” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль салонидаги “Бар” ичидан 4 дона “Регапен” номли ҳамда 6 дона “Тебантин” номли психотропик дори таблеткалари топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Ж.Н. Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати