Тест режимида

Хабарлар

Сирдарё туманида Карантин қоидаларини бузган шахсга 15 сутка маъмурий қамоқ эълон қилинган

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, карантин эълон қилинганига қарамасдан жорий йилнинг 3 апрель куни соат тахминан 00:50ларда Сирдарё тумани “Синдаробод” СИУ ҳудудида жойлашган блок постда фуқаро У.Н. ўзига тегишли “Нексия” русумли автомашинада ниқобсиз келиб, жамоат жойида бақир-чақир қилиб, хизмат вазифасини бажараётган Сирдарё тумани ИИБ ходимларини ҳар хил куракда турмайдиган уятли сўзлар билан сўкиб, майда безорилик содир этиб, туман ИИБ ходимларининг уни тинчлантириш борасидаги қонуний талабларини бажармаган.

Фуқаро У.Н. ўзининг юқоридаги ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси, 183-моддаси, 194-моддасининг 1-қисми ва 195-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Маъмурий ишлар бўйича Сирдарё тумани судига юборилган.

Маъмурий ишлар бўйича Сирдарё тумани судининг 2020 йил 3 апрель кунидаги қарорига асосан, фуқаро У.Н.га 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, қамоқда ўтирган кунлари учун ундан 501.750 (беш юз бир минг етти юз эллик) сўм қамоқ ҳаражатлари ундирилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати