Тест режимида

Хабарлар

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ огоҳлантиради!

2020 йил 15 март кунидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг йиғилиш қарорига асосан барча ўқув муассасалари икки хафта муддатга "Короновирус" пандемияси сабабли ёпили, ўқувчи-талабаларга навбатдан ташқари таътил эълон қилинди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, таътилга чиққан ўқувчи-талабалар яшаш жойларига қайтишмоқда. Ўз навбатида таътилга кетаётган ёшлар транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда уйларига қайтишади. Транспорт воситаларига бўлган эхтиёж шунга яраша ошмоқда.

Сирдарё вилояти пойтахт вилоятини 8 та вилоятлар билан боғловчи асосий транзит ҳудуд ҳисобланади. Ҳудди шунингдек вилоятимиз ҳудудидан ўтган Халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўлларда транспорт воситаларининг оқими ҳам шунга яраша тиғизлашмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари вилоятимиз худудидан транзит ўтиб кетаётган транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун барча куч ва воситаларини жалб қилинган.

Шу билан бир қаторда ҳайдовчилар диққатига шуни алоҳида таъкидламоқчимизки, вазиятдан фойдаланиб моддий манфаатга қизиқиб йўл кира ҳақини асоссиз ошириб юбормаслик, дам олмасдан туриб, чарчоқлик ҳолатида ёҳуд йўл ҳаракати қоидаларига бўйсунмасдан транспорт воситасини узоқ масофаларга бошқармасликни маслаҳат берамиз.

Шунингдек, вилоятимиз ҳудудидан ўтган Халқаро ва давлат аҳамиятига эга йўлларда тезликни назорат қилувчи "радар"лар ўрнатилганлигини маълум қиламиз.

Зеро, қоидаларга амал қилиш ўзингиз билан биргаликда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлашини эслатиб ўтмоқчимиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати