Тест режимида

Хабарлар

Сирдарё вилоятида тест синовлари муносабати билан вақтинча транспорт воситалари ҳаракати чекланадиган кўчалар

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жорий йилнинг  2 сентябрь кунидан 14 сентябрь кунига қадар иккита жойда тест синовлари ўтказилиши белгиланган. Булар, биринчиси Шодлик маҳалласида жойлашган Гулистон шаҳар Марказий ўйингоҳи ҳамда Истиқлол маҳалласи ҳудудида жойлашган Болалар ўсмирлар спорт мактабининг ўйингоҳлари. 

Тест имтиҳонлари топшириш даврида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида имтихонлар ўтказилиши белгиланган худудлар ва унга туташ йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланади.

Ҳаракат чекланадиган кўчалар:

1. Гулистон шаҳар Марказий ўйингоҳи атрофида

- И.Каримов кўчасининг А.Навоий кўчаси кесишмасидан;

- А.Навоий кўчаси билан туташган Т.Ахмедов, Андижон, Соҳил бўйи кўчалари туташмаларидан транспорт воситалари учун ҳаракат чекланади.

2. Гулистон шаҳар Истиқлол маҳалласи Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳига олиб борувчи Гуллола кўчасидан транспорт воситалари ҳаракати чекланади.