Сирдарёда ЙПХ ходимининг билдиргиси асосида пора берган яна бир фуқаро ушланди
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 27 январъ куни соат 15:00ларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, 3-мавзе ҳудудида жойлашган жарима майдончасида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро А.Ф. ЙПХ ходими Ш.А.га “Лабо” русумли автомобилни жарима майдончасидан чиқариб бериши ва расмийлаштирилган маъмурий баённомани йўқ қилиш эвазига ходим томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан, жарима майдончанинг қоровулхонасида 500 (беш юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашё билан ушланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро А.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-модда (пора бериш)си 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда" - дейилади хабарда.