Сирдарёда юк транспорт воситалари “Ғалла-2020” мавсумига шайлиги кўрикдан ўтказилди
Жорий йилда Сирдарё вилояти деҳқонлари ҳам 88 минг гектар майдонда ғалла етиштириб 245 минг тонна ҳосилни йиғиб олишни режалаштиришган. Ғалла ҳосилини нес-нобудгарчиликларсиз ўриб-йиғиб олиш донни қайта ишлаш корхоналари ва қабул қилиш пунктларига жўнатишда қишлоқ ҳўжалиги соҳаси вакилларидан ташқари Ички ишлар орган ходимлари зиммасига ҳам бир қатор вазифалар юкланган.
Жумладан, ташкил этилган 193 та отряднинг ҳар бирига икки нафардан ички ишлар ходимлари, туман, СИУ ва ташкил этилган блок-тўсиқ постларига жами 562 нафар Сирдарё вилояти ички ишлар идоралари ҳодимлари бириктирилган бўлиб, улар жорий йилнинг 01 июнь кунидан хизматга жалб этилиб ҳудудларга сафарбар этилди.
Мавсум олдидан вилоятимиз худудида мавжуд бўлган 1247 та юк транспорт воситалари кўрикдан ўтказилиб, уларнинг ғалла ҳосилини транспортировка қилиш имкониятлари ўрганилиб улар кўрикдан ўтказилди. Шу билан бир қаторда яна 300 га яқин оғир юкларни ташишга мўлжалланган юк транспортлари жалб этилиши белгиланган.
Бу йилги ўрим-йиғим тадбирида қатнашувчи юк транспорт воситалари ҳайдовчиларига ҳар йилгидан фарқли равишда улар билан шартномалар расмийлаштирилиб, дон қабул қилиш корхоналарига олиб кирилган ҳар бир тонна/километр учун ҳақ тўлаш юк корхонага етказилиб торозидан ўтгандан сўнг онлайн тарзда уларнинг номига очилган банк пластик карточкаларига тўлаб берилиши режалаштирилди.
Вилоят худудида "Ғалла-2020" ўрим-йиғим тадбирига жалб этилган юк транспорт воситаларига бириктирилган ҳудудларини фарқлаш мақсадида таниқлик белгилари билан таъминланди.
Ғалла ҳосилини талон-торож этилиши, ноқонуний четга олиб чиқиб кетилишини олдини олиш мақсадида вилоятни бошқа худудлар билан боғловчи автомобиль йўлларида жами 12 та блок-тўсиқ постлар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати