Тест режимида

Хабарлар

Сирдарёда транспорт воситалари ҳаракати учун йўл бир неча соатга ёпилмоқда

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги М-34 "Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлининг 82-км.да жойлашган йўл ўтказгичда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2023 йилнинг 30 июнь куни соат 08:00 дан 18:00 гача “Тошкент-Термиз” йўналишидаги барча транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиб, мазкур йўлга йўналишдош бўлган халқаро аҳамиятдаги М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 873-882 км. (9 км) ва давлат аҳамиятидаги 4Р-29 “М34 автойўли-М39 автойўли-Қозоғистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 0-7 км. (жами 16 км.) орқали ҳаракат вақтинча ташкил этилади.

Ҳайдовчиларга йўл кўрсатиш мақсадида ЙПХ ходимлари тегишли жойларга хизматга жалб этилади.

Мазкур йўналишдан ўтувчи ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига ва йўл белгиларининг талабларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.